Ўзбекистонда хорижий тилларга таржима қилишга арзигулик асарлар жуда кўплаб топилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон матбуоти ва ахбороти агентлигида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек-инглиз таржима факультети кафедра мудири Гулноза Одилова билан бўлган учрашувда маълум қилинган.
Халқаро таржимонлар ноширлик уйи юртимиз ва чет эллардаги моҳир таржимон ҳамда муҳаррирларни жалб этган ҳолда ўзбек миллий адабиётининг сара намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш билан шуғулланиши қайд этилмоқда.
Маълумот учун, бугунга қадар Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, Ўткир Ҳошимов, Ўзбекистон халқ шоирлари Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва бир қатор эл суйган шоир ва ёзувчиларимизнинг асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган.