MAN A22 CNG автобуслари 90 нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади.
Янги қабул қилинган автобуслар яқин орада пойтахт йўловчилари учун фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
JV MAN Auto-Uzbekistan компанияси келаси йилда Тошкентга 110 та шундай автобусларни, 2019 йилда эса 190 та замонавий транспорт воситаларини етказиб беради. 3 йил давомида пойтахт автопарки 350 та янги автобуслар билан тўлади.
“Ўзавтосаноат” бошқармаси раис ўринбосари Абдураҳим Мусаевнинг айтишича, бундай автобуслар илк марта 2015 йил сентябрь ойида синовдан ўтказилган. Бугунги кунгача транспорт воситалари ҳеч қандай муаммосиз ҳаракат қилмоқда. Автобус салони барча замонавий талабларга жавоб беради.
Янги паст полли автобуснинг узунлиги 12 метр бўлиб, унинг енгил алюмин кузови йўл қатламига оғирликни пасайтиради, натижада йўлдан фойдаланиш муддати ҳам узаяди. Автобусга 310 та от кучига эга двигатель ўрнатилган. Автобус 90 нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади.