...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ЭКСПО-2017да газ двигателли янги авлод автобусларини тақдим этди


17:05, 10.08.2017 Жамият
 2 902

Мазкур автобус дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига нисбатан ҳавога 8 марта кам қурум, 2,4 марта кам диоксид азот чиқаради.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилаётган ЭКСПО-2017 бутунжаҳон кўргазмасида ўзбек-герман корхонаси бензинга муқобил бўлган газда ҳаракатланувчи автобусини тақдим этди. Транспорт воситаси кўргазма доирасида Остона кўчаларида ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда “Forbes.kz” портали хабар бермоқда.


 
“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг маркетинг, савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича директор ўринбосари Сардорбек Усмонбековнинг айтишича, компаня 2016 йилда паст полли MAN A22 CNG автобусларини тақдим этганди. Янги транспорт воситаси худди шундай бўлиб, фақатгина газ двигателида ҳаракатланиши билан фарқ қилади.
 
Автобусга 294 литр ҳажмдаги карбон қопламали 4 та алюмин газ баллони ўрнатилган. Баллонлар юқори сифатли бўлиб, газ сирқиб чиқмаслигига кафолат беришмоқда. Газ баллонлар тўлган ҳолатда автобус 380 км масофани босиб ўта олади.
 
Бу автобуслар экологик жиҳатдан фойдалилиги билан ҳам аҳамиятлидир. Газ двигатели бўлган автобус дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига нисбатан ҳавога 8 марта кам қурум, 2,4 марта кам диоксид азот чиқаради.
 


Экотранспортнинг яна бир афзаллик жиҳати шундаки, унинг кузов қисми енгил алюминдан тайёрланган. Бу эса ундан фойдаланиш муддатини узайтиради. Автобус 90 кишини сиғдира олади. Қиш мавсумида 6 та иситиш воситасидан фойдаланиш мумкин.
 
JV MAN Auto-Uzbekistan йилига 3 мингта транспорт воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ўз маҳсулотларини Озарбайжон, Қозоғистон,  Қирғизстон, Туркманистон, Россия, Грузия, Афғонистон ва Кенияга экспорт қилади.
 
Ҳозирда Ўзбекистон томонидан Остонага етказиб берилган 4 та газ двигателли автобуслар пойтахт меҳмонлари учун хизмат қилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон Қозоғистон ЭКСПО-2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар