Бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган 6 кишининг 3 нафари болалардир.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган 6 кишининг 3 нафари болалардир.
Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Ҳожиоев бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи ҳам Қирғизистонга борди.
“Биз махсус авиаборт билан етиб борганимизда қирғизистонлик шифокорлар томонидан жароҳатланган ҳамюртларимизга тезкор биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган эди. Шифокорлар гуруҳи Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан жароҳатланганларни авиабортга чиқаргач, бортнинг ўзида улар саломатлиги қайта текширувдан ўтказилди. Керакли муолажалар зудлик билан бажарилди. Ўзбекистонда бизни махсус жиҳозланган “Тез тиббий ёрдам” автомашиналари кутиб олди ва беморлар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилди.
Жароҳатланганлар орасида 11 ёшли Игорь Орловнинг жароҳати анча оғир эди. Агар унга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмаса, ҳатто, қўлидан айрилиб қолиши ҳам мумкин эди. Шифокорларнинг тезкор уринишлари натижасида Игорь Орловда мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди. Ҳозир бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда”, дейди вазир ўринбосари.
Автомобилда Игорнинг онаси Елена Орлова ҳам бўлган. Айни дамда у ҳам Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда.
“ЙТҲдан сўнг жабрланганларнинг кўпчилиги ўзини йўқотиб қўйди. Чунки кўпчилик қаттиқ қўрққан эди. Ўзбекистондан келганларнинг ҳаммаси “Энди нима қиламиз?” деган савол билан бир-бирига қарарди. Кимга хабар бериш, кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмай қолар экансан ўзга юртда. Бизни Балиқчи шаҳридаги касалхонага олиб келишди, тиббий ёрдам кўрсатишди. Шунда эшитдикки, Президентимиз бизни Ватанимизга олиб кетиш учун самолёт юборган эканлар. Буни эшитиб, ҳаммамиз, ҳатто, болалар ҳам йиғлаб юборишди. Ахир, ўзга юртда оғир аҳволда турганингда сендан хавотир олиб, Президентнинг ўзи самолёт юборса бундан қувонмай бўладими..? Барча ғамхўрликлари учун Шавкат Миромонович Мирзиёевга раҳмат. Биз қаерда бўлмайлик, Ватан ҳимоясида эканлигимизни ҳис қилдик.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни савлаш вазирлигидан хабар қилишларича, ҳозирда Ўзбекистонга олиб келинган фуқароларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида малакали тиббий-жарроҳлик муолажалари кўрсатилмоқда. Уларнинг барчасининг умумий аҳволи яхшиланиб бормоқда.