Фарғонада рўй берган фалокат натижасида 9 киши қурбон бўлган эди.
Алмазбек Атамбаев мактубида ўзи ва Қирғизистон халқи номидан фалокат қурбонларининг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли Ми-171 вертолёти режа асосида парвоз қилаётган чоғида ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар эдик. Фалокат натижасида 3 нафар экипаж аъзоси ва 6 нафар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси қурбон бўлди. Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича коммисия ташкил этилган.