17 октябрь куни Хитойнинг 2 нафар космонавти “Шэньчжоу 11” космик кемаси орқали самога учиб кетишганди.
Шундан сўнг, Хитой космонавтика марказининг клиникаси мудири У Бинь бошчилигидаги шифокорлар гуруҳи масофадан туриб космонавтларнинг саломатликларини текширувдан ўтказишди. Улар космонавтларнинг юрак фаолиятини ва бошқа зарур таҳлилларни назорат қилишди. Текширувлар Ер маркази билан космик лабораторияни боғлаб турувчи маҳаллий система орқали олиб борилди.
Шифокор У Бинь ҳар иккала космонавтнинг саломатлиги яхши эканлигини қайд этди. Командир Цзин Хайпэн ва Чэнь Ду яна 30 кун орбитада бўлишади, шундан сўнг Ерга қайтиб келишлари мумкин бўлади.