...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қидирувдаги ўғри қўлга олинди


19:47, 28.11.2017 Жамият
 3 963

Унга нисбатан 2017 йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман суди томонидан қидирув эълон қилинган эди.

2017 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, 1995 йилда туғилган фуқаро Йўлчиев Давронбек Абдураҳмонович дайдиликда гумонланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб келинди.

Давронбек Йўлчиев Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, унга нисбатан 2017 йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман суди томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ ЖКнинг 169-моддаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар