...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қибрайда 26 ёшли йигит бувисини калтаклаб ўлдирди


14:02, 12.12.2017 Жамият
 11 490

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

2017 йил 11 декабрь куни тахминан соат 23:20 да Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Усмон Набиев спиртли ичимлик таъсири оқибатида маст ҳолатда бўлиб, ўзи билан бир хонадонда яшовчи бувиси, 1932 йилда туғилган Умида Маҳкамова билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчилик натижасида қўли билан унинг юз қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
 
Оқибатда, Умида Маҳкамова Қибрай тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига қариндошлари томонидан олиб келинган ва шифокорлар томонидан унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2017 йил 12 декабрь куни соат 02:00 да мазкур шифохонада вафот этган.
 
Туман марказий шифохонасининг тиббий маълумотномасига кўра, Умида Маҳкамованинг юзида кучли шиш, бош тепа, юз иккала кафт тирсак соҳаларида кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари ва тери ости гемотомаси, иккала ёноқ пастки жағ соҳасида крепитация каби тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Усмон Набиев ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Дастлабки тергов жараёнида оилавий келишмовчилик сабаблари ўрганилганда, Усмон Набиев доимий равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилиб келганлиги сабабли уни тартибга чақирмоқчи бўлган бувисининг тарбиявий аҳамиятга эга танқидларини тўғри қабул қилиш ўрнига, у билан жанжаллашиш оқибатида бувисининг ўлимига сабабчи бўлганлиги аниқланди.
 
Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг хабарига кўра, ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига кўра, айбдорга нисбатан суд томонидан саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланиши мумкин.
 
Жиноят процессуал кодекси талаби, яъни тергов сири сабабли воқеа тафсилотларидаги исмлар ўзгартирилган ва ҳар қандай ўхшашлик тасодифдир.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент вилоят ИИБ Тергов бошқармаси Тан жароҳати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар