Туман марказий шифохонасига қорин бўшлиғига пичоқ санчилиб кесилган жароҳат билан бир бемор олиб келинади.
Қуйида тегишли тартибда чора кўрилган жиноят ишлари тафсилотларидан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Оиладаги тотувлик — хонадоннинг энг катта бойлиги. Эр-хотиннинг уруши — дока-рўмолнинг қуриши, деб бекорга таъриф бермаган доно халқимиз. Агар бу “дока-рўмол” деганлари доим хўл бўлса, ёхуд унга қон доғлари тегса, яъни оддий жанжал жиноятга етакласа, бундан ёмони йўқ.
31 октябрь куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ИИБга тушган хабарга кўра, туман марказий шифохонасига қорин бўшлиғига пичоқ санчилиб кесилган жароҳат билан бир бемор олиб келинади. Жонлантириш бўлимига ётқизилган шахс чиноз туманида яшовчи 1968 й.т., Ҳалимжон Камолиддинов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) эканлиги аниқлаштирилади.
Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Ҳалимжон Камолиддинов маст холда уйида турмуш ўртоғи, яъни шу манзилда яшовчи 1975 й.т., Холида Камолиддинова билан ўзаро жанжаллашиб, аёли томонидан унинг қорнига ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда.