АҚШнинг машҳур нашрларидан бири Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларига разм солди.
Ушбу мақолада Шавкат Мирзиёевнинг либерализация томон “кучли” ҳаракат бошлагани алоҳида эътироф этилган. Жумладан, Президент томонидан ҳукумат вакилларининг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги оширилгани эса алоҳида олқишга сазовор эканлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой муқаддам “The New York Times” газетаси ҳам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар борасида “Ўзбекистон дунëга очилмоқда!” номли сарлавҳа билан мақола чоп этган эди.