Тошкент вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тадбирда жойларда аниқланган фоҳишалар ИИБ га олиб борилди ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Ушбу тадбир жараёнида Ангрен шаҳар Дўстлик маҳалласида Радик исмли шахсга тегишли сауна жойлашган бўлиб, бу ерда мижозлар 5 нафар фоҳиша аёллар билан айшу-ишрат қилаётганликлари аниқланди.
Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида тезкор профилактик рейдда шаҳарда жойлашган “Сетора” ҳамда “Кимёгар” меҳмонхоналарида ахлоқсизлик билан шуғулланаётган шахслар борлиги аниқланган.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу меҳмонхоналардан жами 30 нафардан ортиқ фуқаро шахсини аниқлаш мақсадида, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлимига олиб борилиб текширилди ва улардан 16 нафари аёллар эканлиги, ушбу фуқаролар меҳмонхонага жинсий алоқа қилиш учун келганликлари аниқланган.