...
МЕНЮ
ONLINE TV

Китлар нега сувдан ташқарига сакрайди?


12:37, 01.12.2017 Олам
 3 380

Олимлар букри китларнинг сувдан сакраб чиқиб, думи ва сузгичлари билан сувни уриб, шовқин солиб шўнғиб кетишининг сабабини аниқлашди.

Букри китларнинг сувдан сакраб чиқиб, думи ва сузгичлари билан сувни уриб, шовқин солиб шўнғиб кетишини ҳамма кўрган. Китларни бундай ҳаракат қилишга нима мажбур қилади?
 
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари бу хатти-ҳаракатнинг нима сабабдан рўй беришига аниқлик киритиш учун букри китларнинг 94 та гуруҳида бевосита кузатиш ҳамда акустик мониторинглар ўтказдилар.
 
Олимларнинг аниқлашича, букри китларнинг бошқа гуруҳи 4 минг метр атрофида яқинликда бўлса, улар шовқин кўтаришади. Агар гуруҳлар ўртасидаги масофа узоқлашса бундай фаоллик кескин пасаяди. Бу тўғридаги ҳисобот Marine Mammal Science журналида чоп этилган.
 
Олимларнинг тахминига кўра, букри китларнинг бундай сакрашлари ва шовқин қилишлари китлар гуруҳлари ўртасидаги ўзаро алоқа алмашиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Чунки, букри китлар гуруҳларга бўлинаётганда, бирлашаётганда ёки гуруҳга бошқа китлар келиб қўшилганда, кўпроқ шунақа хатти-ҳаракатлар қилиб,  шовқин кўтариши аниқланди.    
Обил Сафаров

Теглар:Букри кит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!