...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳондаги энг тез ишлайдиган 3D-принтер яратилди


12:34, 01.12.2017 Технология
 1 661

“FastFFF” ускунаси бир неча дақиқа ичида буюмни чоп этиши мумкин.

Америкалик олимлар жаҳондаги энг тез 3D-принтерни яратдилар. Аввалги принтерлардан 10 карра тез ишлайдиган ускуна ҳақида “New Atlas” нашри ёзмоқда.
 
Муҳандислар принтер ичидаги бир неча механизмларни ўзгартиришди. Пластик хом-ашёни тез вақт ичида эритиб бериши учун лазер қўшишди. Натижада эса “FastFFF” ускунаси яралди.
 
Оддий 3D-принтер чоп этиш учун 1 соат сарфлайди. Янгиланган принтер эса бу вақтни бир неча баробарга, аниқроғи таҳминан 7-14 мартагача қисқартирди.
 
Янги 3D-принтернинг ўзига яраша муаммоси ҳам бор. Принтер тез вақт ичида чоп этиши сабабли кетма-кетликда биринчи чоп этилган қатлам қотиб улгурмайди. Бу эса унинг шакли ўзгаришига олиб келиши мумкин. Аммо яратувчилар бу муаммони ҳам тез орада бартарф этишга ишонишмоқда.  
Дурдона Расулова 

Теглар:3D-принтер Жаҳондаги энг тез 3D-принтер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!