...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ақлли” телефон, машина, уй... Энди эса “ақлли” бинтлар устида ишланмоқда


16:54, 17.04.2017 Технология
 2 239

Смарт-бинтлар синовини бошлаш яқин 12 ой ичида режалаштирилмоқда.

Буюк Британиянинг Суонси университети тадқиқотчилари “ақлли” бинтлар устида иш олиб боришни мўлжаллашмоқда. Бинтлар жароҳатнинг қандай битаётганини кузатади ва бу ҳақда врачга зарур маълумотларни жўнатади.
 
“Endgadget” сайтининг хабар беришича, смарт-бинтлар синовини бошлаш яқин 12 ой ичида режалаштирилмоқда. Юқори технологияли бинтлар 3D-принтерда чоп этилади ва жароҳатни мониторинг қиладиган жуда кичик сенсорлар билан таъминланади. Ушбу сенсорлардан маълумотларни жўнатиш учун олимлар бешинчи авлод тармоқлари (5G)дан фойдаланишни кўзлаяпти.
 
Бундай бинтларни қўллаш докторларга бемор саломатлигининг тикланиш жараёнини осон кузатиш ва шунга қараб, муолажа ёзишига ёрдам беради. Натижада боғламларни тезроқ ечиш мумкин бўлади. Албатта, бундай ихтиро кўп вақт талаб қилиши турган гап.
Сумбула

Теглар:Смарт-бинтлар Буюк Британия 3D-принтер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!