Жабрланувчига тегишли автомашина Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 даҳаси ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдидан топилган.
У шу йил 5 февраль куни соат 18:00 да ўзига тегишли “Спарк” русумли автомашинасини уйи олдига қўйгани, лекин кейинроқ у автомашинаси қўйган жойида йўқлиги ва номаълум шахс томонидан олиб қочилганини маълум қилган.
Жабрланувчига тегишли автомашина Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 даҳаси ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдидан топилган. Лекин автомашина салонида бўлган видео кузатув мосламаси, флеш картаси, пластик карточкаси ва пуллари бўлган қопчиғи, қўл соати, шахсий имзоси туширилган муҳр ва автоулов калити йўқолгани аниқланган.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни ҳудудда яшовчи, 1991 йилда туғилган М.Шарипов содир этгани аниқланиб, ушланган. Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тегишли жиҳозлар ва автомашина соз ҳолатда жабрланувчига қайтарилган, дея ёзмоқда ЎзА.