Ҳозирда Андижон, Фарғона ва бошқа вилоятларда 5 та ёшлар маркази ташкил этишга 25 миллиард маблағ сарфланди.
Қуронбоевнинг маълум қилишича, ўтган олти ойда ёшлар қабулхонасига 2 минг 345та мурожаат келиб тушган. Шундан 82 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, 14 фоизи кўриб чиқилмоқда. Бошқа ташкилотларга тегишли бўлган 4 фоизи эса тегишли жойларга етказиб берилган.
Ҳозирда Андижон, Фарғона ва бошқа вилоятларда 5 та ёшлар маркази ташкил этишга 25 миллиард маблағ сарфланди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги билан 3876 нафар йигит-қиз ишга жойлаштирилган. Хусусан, Сурхондарё вилоятида хориждан қайтган 376 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган.
Амнистияга тушган 252 нафар ёшлар Иттифоқнинг фаолларига бириктирилди. Уларнинг 144 нафари ишга жойлаштирилган.