...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаҳрамон Қуронбоев: “Амнистияга тушган 144 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди”


16:42, 26.12.2017 Жамият
 3 616

Ҳозирда Андижон, Фарғона ва бошқа вилоятларда 5 та ёшлар маркази ташкил этишга 25 миллиард маблағ сарфланди.

Бугун, 26 декабрь куни Президентнинг Давлат маслаҳатчиси–Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ташкилотнинг 6 ойлик фаолияти юзасидан ҳисобот бериши ҳақида хабар берган эдик.
 
Қуронбоевнинг маълум қилишича, ўтган олти ойда ёшлар қабулхонасига 2 минг 345та мурожаат келиб тушган. Шундан 82 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, 14 фоизи кўриб чиқилмоқда. Бошқа ташкилотларга тегишли бўлган 4 фоизи эса тегишли жойларга етказиб берилган.
 
Ҳозирда Андижон, Фарғона ва бошқа вилоятларда 5 та ёшлар маркази ташкил этишга 25 миллиард маблағ сарфланди.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги билан 3876 нафар йигит-қиз ишга жойлаштирилган. Хусусан, Сурхондарё вилоятида хориждан қайтган 376 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган.
 
Амнистияга тушган 252 нафар ёшлар Иттифоқнинг фаолларига бириктирилди. Уларнинг 144 нафари ишга жойлаштирилган.

Теглар:Ёшлар иттифоқи Қаҳрамон Қуронбоев ҳисоботи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар