4-курс талабалари ўзаро жанжаллашиб қолган.
Жорий йилнинг 5 март куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри Қарлиқбоғот кўчасида жойлашган “Хонзода” савдо дўкони олдида ўзаро жанжал оқибатида А.Нарзуллаев маст ҳолда курсдоши А.Султоновнинг бошига зарба бериб унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
5 март куни кундузи соат 16.50ларда Мағзон МФЙнинг Бўрибозор кўчаси 34-уйда яшовчи Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 4-курс талабаси, 1991 йилда туғилган А.Нарзуллаев маст ҳолда курсдоши, 1993 йилда туғилган А.Султоновнинг бошига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Ўзаро жанжал оқибатида бошидан зарбалар еган А.Султонов ҳушини йўқотган ва дарҳол шифохонага олиб борилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай талаба А.Султонов вафот этган.
Гумондор А.Нарзуллаев ўша куни Қарши шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўла олинган.

Икром Раҳмон