...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда эчки ўғриси қўлга тушди


18:58, 27.05.2016 Жамият
 4 676

21 ёшли маҳаллий фуқаро ўн бош эчкини ўғирлаб кетгани маълум бўлди.

Қашқадарё вилояти Косон тумани ИИБга Ҳўжақудуқ қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйи олдидан ўн бош эчкилари ўғирлаб кетилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.  Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
 
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар  ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб,  гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди.  Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни маҳаллий аҳолига мансуб 21 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ғараз ниятли шахслар қўлга олинди.  Ҳозирда уларнинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Теглар:Эчки Қорамол Қашқадарё ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар