Қизалоққа Латифа деб исм қўйишган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева нафақат истеъдодли хонанда ва она, балки оила боши ҳамдир. Онаси Тамара Шакированинг вафотидан сўнг, ёлғиз синглисини парваришлаб, оқ либосда турмушга берган Райҳон Ғаниева ижтимоий тармоқлар орқали синглиси Насиба фарзандли бўлганини хабар қилди.
“Менинг жоним, сени чин юракдан табриклайман. Сен она бўлдинг! Яратган сен ва жажжи маликамизга соғлик ҳамда бахт ато этсин. Сени жуда яхши кўраман”, деб ёзади Райҳон Ғаниева.
Райҳон Ғаниеванинг синглиси санъатдан йироқ бўлсада, Райҳоннинг мухлислари уни жуда яхши танийди. У ўтган йили турмушга чиққанди. Маълумотларга қараганда, Насибанинг қизчасига Латифа деб исм қўйишган.
Таҳририятимиз номидан Райҳон Ғаниевани ва чақалоқнинг ота-онасини маборакбод этамиз.