Ёнғин туфайли йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган ва ҳеч кимга зарар етмаган.
Лайнер Сеулнинг Инчхон ҳалқаро аэропортига бориши лозим эди. Маълумотларга кўра, самолётнинг двигатели ва ўнг қанотидан кутилмаганда олов чиқиб кетган. Воқеа жойидан 320 нафар йўловчи эвакуация қилинган. Самолётдан чиққан ёнғин зудлик билан ўчирилган ва ҳеч кимга зарар етмаган.