Хитойнинг Вэйхай шаҳридаги ҳайвонот боғида рўй берган ушбу фожиада бизнесменни қутқариш учун сувга сакраган ҳайвонот боғи ходими ҳам ҳалок бўлган.
Воқеа кутилмаганда содир бўлган. Ҳовуз тубига морж билан бирга шўнғиган тадбиркор воқеа жойида ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, ушбу моржни 10 йилдан бери парвариш қилиш билан шуғулланиб келган ҳайвонот боғи назоратчиси чўкаётган кишини қутқариш учун сувга сакраган. Тахминларга кўра, морж сув остида улар билан ўйнамоқчи бўлган. Шу сабабли ҳам ҳар икки киши сув остидан ташқарига чиқа олмай вафот этган.
Содир бўлган фожиа интернет тармоқларида катта шов-шувга сабаб бўлмоқда. Одамларнинг фикрига кўра, бунда ҳайвонот боғининг айби катта. Аксарият интернет фойдаланувчиларининг фикрича, ҳайвонот боғи маъмурияти боғга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг хавфсизилигини таъминлаш чораларини кўриши керак эди. Бошқалар эса моржлар билан тушган селфиларини намойиш қилиб, ушбу ҳайвонларнинг инсон учун безиён эканини таъкидлашган.
Эндиликда, Вэйхай шаҳридаги ҳайвонот боғи ҳалок бўлган тадбиркорнинг оиласига 900 минг юан миқдоридаги товон пулини тўлаб бериши маълум қилинмоқда.