4 нафар номаълум шахс қуролланган ҳолда икки кишининг уйига бостириб кириб, қимматбаҳо буюмларни чиқариб беришини сўраган.
Аниқланишича, 2018 йил 4 февраль куни 4 нафар ниқобли, номаълум шахс пичоқ билан қуролланган ҳолда Қашқадарё вилояти Касби тумани ҳудудида яшовчи А ва Б исмли шахсларнинг уйига ғайриқонуний равишда бостириб кириб, қимматбаҳо буюмларни чиқариб беришини сўраган.
Бироқ, хонадонда ҳеч қандай қимматбаҳо буюмлар топилмаганлиги сабабли, жиноятчилар А ва Б исмли шахсларни ўлдириш билан қўрқитиб, таҳдид қилишади. Омон қолишлари учун эса 3 кун ичида 500 АҚШ долларини айтилган манзилга етказиб беришлари кераклигини билдириб, ҳодиса жойидан кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.