...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда 9 нафар ёшлар одам савдоси қурбонига айланишди


16:02, 05.05.2018 Жамият
 4 466

Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан бу борада керакли тадбирлар кўрилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида одам савдосидан жабрланган 9 нафар ёшларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Жумладан, ёшларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, улар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди.
 
Одам савдосидан жабрланган қуйидаги шахсларга турли ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамлар берилди:
 
  • Абдураҳмонов Зоҳиджон Ёшлар иттифоқи кўмагида вилоят Меҳнат бошқармаси ҳамкорлигида Қарши тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди;
  • Тўрақулов Зуфар Республика “Ёшлар маркази” Қашқадарё бўлинмасидаги “Корейс тили” тўгарагига жалб этилди;
  • Поёнов Комилжонни касб-ҳунар коллежидаги ўқишига тиклаш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўрилмоқда;
  • Қаршиев Жамолиддин бугунги кунда олий таълим муассасасида таълим олаётганлиги боис, тушунчалар берилиб бошланғич ташкилот етакчисига бириктирилди.
 
Бундан ташқари, мавсумий иш билан бандлигини билдирган 5 нафар жабрланган ёшларга Ёшлар иттифоқи қошидаги бепул тўгараклар ҳақида ҳамда ўз яшаш манзилидаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди.
 
“Тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишларининг олиб борилишига қарамай, ҳали ҳамон айрим ёшларимиз ушбу жиноят қурбонига айланиб қолишмоқда. Айниқса, чақалоқлар савдосининг ортиб бораётгани мутасаддиларнинг янада масъулиятли бўлишини тақазо қиляпти. Очиқ мулоқот давомида ҳар бир жабрланган ёш билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқий ҳимояси ва бандлигини таъминлашга алоҳида этибор қаратилмоқда”, дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири Маҳлиё Шукурова.
Темур Назаров

Теглар:Ёшлар иттифоқи одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар