466 та қарздор корхонадан қарийб 7 миллиард сўм, 249 та фермер хўжаликларидан деярли 900 миллион сўмлик қарздорлик аниқланган.
Сурхондарё вилоят давлат солиқ органлари ҳамда Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари ходимлари вилоятда солиқ қарзларини ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатларини олиб боришди.
Аниқланишича, шу йилнинг август ойида 190 та қарздор корхонанинг 1 миллиард сўмдан ортиқ мол-мулки хатлаб олинди.
466 та қарздор корхонадан қарийб 7 миллиард сўм, 249 та фермер хўжаликларидан деярли 900 миллион сўмлик қарз ундирилди.
Шунингдек, 608 фуқародан ер ва мулк солиқлари юзасидан аниқланган 561,7 миллион сўмлик қарзи ундирилди.
Вилоятдаги “Сафар фермер” хўжалигига қарашли Gentra автомобили мажбурий ижро бюроси идорасига хатлов қилинди. Яна бир “Жануб тулпори” фермер хўжалигининг Cobalt автомобили ҳам МИЮ идораси хатловига олинди.