...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Сенати раисини қабул қилди


09:18, 28.09.2017 Жамият
 1 853

Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларининг парламентлар ўртасида давом эттирилиши муҳим аҳамият касб этади.

Кеча, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


 
ЎзА хабарига кўра, Давлат раҳбари меҳмонларни қутлаб, Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Олий Мажлис палаталарида ўтказилган самарали музокаралар натижалари ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланаётганидан дарак эканлигини айтиб ўтган.
 
Ўзбекистон Президентининг жорий йил март ойида Қозоғистонга ва Қозоғистон президентининг 16 сентябрда Ўзбекистонга давлат ташрифлари Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларини янги босқичга кўтариш ва уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани таъкидланди.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентларининг тегишли қўмиталари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш муҳим эканлиги айтиб ўтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қозоғистон делегацияси Касим-Жомарт Токаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар