...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ирландия авиакомпанияси минглаб йўловчиларнинг чипталарини бекор қилади


09:13, 28.09.2017 Олам
 1 616

Компания 25 миллион евро миқдорда иқтисодий зарар кўриши мумкин.

Ирландиянинг “Ryanair” авиакомпанияси жорий йилнинг ноябрь ойидан 2018 йил март ойигача бўлган муддатдаги парвозлар учун сотиб олинган 400 минг чипталарни қайтариб олади.
 
Авиакомпаниядан хабар беришларича, кейинги авиапарвозларни бекор қилишни камайтириш мақсадида йўловчиларга 25 та самолёт хизмат кўрсатади.
 
Аввалроқ, “Ryanair” учувчиларнинг таътил муддатларидаги чалкашликлар туфайли октябргача кунига 50 та парвозни бекор қилиб келган эди.
 
Ирландия авиакомпанияси чиптаси бекор қилинган йўловчиларга бошқа мақбул рейсларни таклиф қилади ёки чипта пулини қайтариб беради.
 
Экспертларнинг хулосаларига кўра, “Ryanair” 400 минг йўловчиларга мўлжалланган авиапарвозларни бекор қилди. Компания 25 миллион евро миқдорда иқтисодий зарар кўриши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ryanair Ирландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!