Ирландия Парламенти қарорига кўра, туғилмаган боланинг ҳуқуқлари мамлакат Конституцияси томонидан белгилаб қўйилган.
Ирландия Республикаси қонунларига кўра, парламент тасдиқлаши лозим бўлган қонун ҳужжати умумхалқ референдумида муҳокамага қўйилади.
Ирландия Парламенти абортни тақиқлашни бекор қилиш бўйича мажлисида айнан умумхалқ муҳокамасида билдирилиши мумкин бўлган муносабатларни муҳокама қилишади.
Ушбу қонун лойиҳаси агар бугун парламент томонидан тасдиқланса, жорий йилнинг май ёки июнь ойларида умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин.
Ирландия қонунларига кўра, ҳомилани аборт қилиш тақиқланади. 2013 йилги Ирландия Парламенти қарорига кўра, туғилмаган боланинг ҳуқуқлари мамлакат Конституцияси томонидан белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аборт қилиш бўйича Ирландия Парламенти қарори 1992 ва 2002 йилларда умумхалқ муҳокамасидан ўта олмаган.