...
МЕНЮ
ONLINE TV

Brexit Ирландияга фойда келтирадими?


17:58, 02.12.2017 Олам
 1 965

Британиянинг таклифлари Ирландияни қониқтирмаётганини унинг раҳбарияти берган баёнотдан англаш мумкин.

Brexit жараёнлари деярли якунига етай деб қолди. Бу ёқдан Буюк Британия ҳукумати тезлаштирса, иккинчи томондан Европа Иттифоқи Британиядан қутулишни истамоқда. Ушбу “ажралишлар” учинчи томонлар учунгина хавфли туюлмоқда. Буни Шимолий Ирландия, Шотландия, Гибралтар мисолида кўриш мумкин.
 
Британиянинг ён қўшниси бўлган Ирландия ҳам Brexit’дан талофат кўриши мумкинлигини англаган. Ирландия кафолатлар берилишини, бунда чегаралар аввалгидек очиқ бўлишини талаб қилмоқда.
 
Ирландия Буюк Британия олдига чегаралар максимал даражада очиқ бўлиши шартини қўйиб, музокараларни олиб бормоқда. Ирландия Бош вазири Лео Варадкар бу шартлар ҳақида ўзининг 1 декабрдаги чиқишида таъкидлаб ўтган.
 
Шимолий Ирландия ва Ирландия Республикаси ўртасидаги чегара Буюк Британиянинг қуруқликдаги ягона чегарасидир.
 
Европа Иттифоқи ва Британия ўртасидаги алоқалар қай аҳволда бўлишидан қатъий назар Ирландия ишлайдиган механизмларни талаб қилди.
 
Жаноб Вадакар бугун Британия томони таклиф қилаётган шартлар Ирландия манфаатларига тўғри келмайди. Шу сабабли ирландияликлар музокаралардан бош тортишини маълум қилган.
 
Британия томони Ирландия билан музокаралар яхши даражада эканини айтаётган бўлсада, Ирландия ва Европа раҳбарларини қатъий баёнотлари аҳволнинг айтилган даражада яхши эмаслигини билдирмоқда.
 
Маълумот учун, иммигрантлар сонининг кескин ошиб кетиши оқибатда Британия ҳудудида ишсизлик ортди. Шу каби муаммолар Иттифоқни тарк этиш орқали ечилиши мумкин, деган қарорга келинди ва ҳукумат органлари “Brexit” деб аталмиш лойиҳани тузиб чиқишди.
 
Аҳоли иштирокида референдум ўтказилганида 52% фуқаролар ЕИни тарк этиш учун овоз беришган. Кейинчалик яна Шимолий Ирландия ва Шотландияда референдум бўлиб ўтди. Бу олдингисидан акс натижа берди. Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолининг фикрича, Иттифоқдан чиқиш кўплаб имкониятлардан маҳрум бўлиш ва сиёсий майдонда яккаланиб қолиш билан баробардир.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ирландия Буюк Британия Brexit 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!