...
МЕНЮ
ONLINE TV

МБ солиқ қарздорлиги шахсий пластик картадан сўзсиз ечиб олинишига эътироз билдирди


20:11, 19.12.2018 Жамият
 3 859

ДСҚ солим қарздорлигини шахсларнинг пластик картасидан ечиб олишни қонунийлаштирувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу лойиҳа бўйича ўз муносабатини билдириб ўтди.
 
“Бугунги кунда, жисмоний шахслардан солиқ қарздорлигини уларнинг банк карталаридан сўзсиз ундириш тартиби бўйича қонуний ва шаффоф механизм мавжуд эмаслиги сабабли, Марказий банк қайд этилган ҳужжат лойиҳасини қонун ҳужжатларига, хусусан Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқлигини таъминлаш лозим деб ҳисоблайди.
 
Қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъий назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади”, дейилади МБ хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк Қарздорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар