...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қандай қоидабузарликлар кузатув камераларига муҳрланади?


16:35, 17.03.2017 Жамият
 6 111

Кузатув камералари ишга туширилган биринчи куннинг ўзида жами 10 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган кузатув камералари 15 мартдан эътиборан ишга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Аввал хабар берганимиздек, 15 март кунидан 16 март кунининг соат 12:00 га қадар барча кузатув камералари томонидан жами 10.000 дан зиёд қоидабузарликлар қайд этилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
 
Қоидабузарликларнинг 4900 дан ортиғи сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш,  4100 дан ортиғи тезликни меъёридан оширганлик ҳолатларини ташкил этган.
 
Маълумот ўрнида, кузатув камералар асосан сфетафорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, тезликни белгиланган меъёридан ошириш ҳуқуқбузарликларини қайд этади.
 
Аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон-почтаси орқали транспорт воситаси эгасининг яшаш манзилига юборилади.
 
Ҳайдовчи маъмурий жаримани 60 кун ичида тўлаши шарт. Агарда жаримани ўз вақтида тўламаган тақдирда транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилади.

Теглар:Қоидабузарлик Кузатув камералари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Вали
17:26 17.03.2017

Куп Чоррахада белгиланган йул чизиклари куринмайди, йуллар ункир чункир, вахоказа. Бечора шаферлар. Узи рузгорга пул етмаяпти.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар