4 май куни рўй берган ҳалокатдан 6 киши омон чиқди.
Аввалроқ, 4 май куни Қамчиқ довонида икки автомобиль кўчки остида қолгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳалокат юзасидан навбатдаги расмий ахборотни эълон қилди.
Унга кўра, кеча, 4 май куни тахминан соат 14:00 да Қамчиқ довони (Тошкент-Ўш автойўлининг 223 км)да 13 300 метр куб ҳажмда кўчки содир бўлган.
Кўчки остида иккита автомобиль қолиб кетган.
Воқеа жойида 5 киши қурбон бўлган. Ўз вақтида бажарилган тадбирлар натижасида 6 киши қутқариб қолинган.
Жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг оилаларига барча зарурий ёрдам кўрсатилди.
“Qalampir.uz” таҳририяти номидан қурбон бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.