ГАЗ-3102 автомашинаси 50−55 ёшлардаги эркак кишини уриб кетди.
Туман ҳудудидан ўтган Гулистон−Бўка−Ангрен−Қўқон йўналишдаги йўлнинг 119-километрида пиёданинг ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
ГАЗ-3102 русумли автомашина ҳайдовчиси йўлда кетаётиб, 50−55 ёшлардаги эркак кишини уриб юборган, натижада пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.