Дўғубоязид туманида олиб борилган операцияда 10 нафар Курдистон ишчи партияси жангариси йўқ қилинган.
Ағри вилоят ҳокими Сулаймон Элбан берган баёнотга кўра, Курд жангариларига қарши операция вилоятнинг Дўғубоязид туманида ўтказилган. Курд жангарилари афғонистонлик қочқинларга ҳужум қилиб, уч муҳожирни ўлдиргани, етти нафарини яралаганидан сўнг уларга қарши ҳарбий операция бошланган.
Дўғубоязид туманида олиб борилган операцияда 10 нафар Курдистон ишчи партияси жангариси йўқ қилинган.
Маълумот учун, Курдистон ишчи партияси террорчилик ташкилоти 1974 йилда Абдуллоҳ Ўжалан томонидан ташкил этилган. Унинг бирламчи мақсади ― Туркия шарқида мустақил курд давлатини тузиш ҳисобланади.
1999 йил Туркия миллий хавфсизлик ташкилоти томонидан ўтказилган Кения пойтахтидаги “Найроби операция”сида Абдуллоҳ Ўжалан қўлга олинади.
Абдуллоҳ Ўжалан Туркия Олий суди томонида бир қанча оғир айбловлар билан бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.