...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура божхонадан иш ваъда қилган “саҳоватпеша”ларни қўлга олди


10:17, 28.08.2018 Жамият
 4 294

Катта лавозимли танишлари ёрдамида иш ваъда қилган шахслар ушлаган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари Фарғона вилояти божхона бошқармасидан иш ваъда қилган фирибгарларни қўлга олди.
 
Фуқаролар А. ва Б. фуқаролар Ш. ва М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига улардан фирибгарлик йўли билан 4 800 АҚШ долларини олган вақтида прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Бош прокуратуранинг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан А. ва Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Бош прокуратура Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар