Фуқаролар ўзи учун яратилган имкониятлардан қай даражада фойдаланиши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, ягона портал орқали шу давр ичида фуқаролар томонидан хизматлардан фойдаланиш юзасидан 31 мингта ариза келиб тушган. Давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан жами аризалар сони 560 мингтани ташкил қилган.
2018 йилнинг апрелида жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган meningfikrim.uz портали ишга туширилган эди. Бугунгача мазкур ресурсда 70 дан зиёд петициялар эълон қилинди, 170 та петиция қайта ишлаш жараёнида. Бир ярим йиллик натижаларига кўра, порталга 1000 дан ортиқ жамоавий мурожаатлар келиб тушган, уларга 13 мингдан ошиқ фикр-мулоҳазалар қолдирилган.
Шунингдек, шу йилнинг 1 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси янги талқинда ишга туширилди. У орқали 2 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушган, 1,9 млн (98%) мурожаат кўриб чиқилган.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Ўзбекистон Республикасининг 13600 дан зиёд меъёрий ҳужжатларининг лойиҳалари эълон қилинди, уларга нисбатан фуқароларнинг 2 428 дан ошиқ таклиф ва фикрлари олинди.
Биринчи ярим йилликда Мирзо Улуғбек Инновацион маркази (МУИC) га аъзо бўлиш истагини билдирган компаниялардан 176 нафарига аъзолик мақоми берилди. Уларнинг сони бугунги кунда 319 тага этди. Бу компанияларда жами 2,6 минг нафар ходим меҳнат қилади.