Бугун, 1 июнь куни ушбу лойиҳа кенг омма эътиборига ҳавола этилди.
Бугун, 1 июнь куни ушбу лойиҳа кенг омма эътиборига ҳавола этилди.
“Қўлингда имкон” номли қўшиқ шунчаки навбатдаги ашула эмас, бу болаларни янги марралар томон бошловчи, кимларнинг авлоди эканини ёдига солиб, иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришга хизмат қилувчи гимндир. Унда болаларнинг орзу-ҳаваслари, интилишлари, шўхликлари, ҳаётда турли тўсиқларга дуч келгандаги кўз ёшлари акс этган.
Қўшиқни Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев, хонандалар Шаҳзода, Лола, Шаҳриёр ва “Булбулча” болалар хор жамоаси ижро этган. Мусиқа эса истеъдодли бастакор Шуҳрат Зокировга тегишли. Қўшиқ сўзларини Шоира Ғиёсова ёзган.
“Бизнинг болаларимиз бугун қандай қарор қабул қилишлари ва биз уларга эрта ёшидан ўргатганларимиз, уларнинг ва юртимизнинг келажагини белгилаб беради. Ва ушбу нарсаларга эришишда уларга кўмак бериш – бу бизнинг умумий вазифамиздир”, дейди Шаҳноза Мирзиёев.
Ушбу клипни суратга олиш жараёнида 300 дан ортиқ киши қатнашган. Улар орасида “Томоша”, “Monster kids”, “Аладдин” болалар ансамбллари, “Пахтакор” болалар футбол клуби, боғча ва мактаб ёшидаги болалар, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари Шахрам Ғиёсов ва Хасанбой Дўстматов, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик опера ва балет Катта театри балеринаси Нодира Ҳамройева, “Global Soccer Awards” халқаро танловининг “Йилнинг энг яхши ҳаками” номинацияси ғолиби Равшан Эрматов, таниқли футболчи ва Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби ҳужумчиси Сардор Рашидов, Бунёдкор футбол клуби ва бошқа таниқли санъаткорлар ва актёрлар бор.