Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Шаҳноза Шавкатовна 2017 йилдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлигида фаолият юритиб келмоқда.
Кўргазмада Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан озиқ-овқат, мебель, дидактик ўйин ва ўйинчоқлар, спорт ва тибиёт анжомлари, мусиқа асбоблари, ошхона асбоб-ускуналари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 250 дан ортиқ корхона ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда.
Кўргазмада озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи компаниялар ва тадбиркорлик субъектлари 90 дан ортиқни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳри, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидан 80 дан ортиқ мебель ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам ўз маҳсулотларини кўргазмада намойиш этишмоқда.
Жорий йилнинг 1 фералидан Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича туман мактабгача таълим бўлимлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилиб, бу борада бир неча мактабгача таълим муассасаларида эксперемент ўтказилмоқда. Хусусан, пойтахтимизнинг Сирғали, Олмазор ва Чилонзор туманларидаги айрим МТМда кетринг усулида овқатлантириш йўлга қўйилди.
Кўргазма давомида Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан мактабгача таълим муассасаларига мўлжалланган таомларни пишириш бўйича мастер-класслар ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Кўргазма ўз ишини 14 мартга қадар давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Шаҳноза Шавкатовна 2017 йилдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлигида фаолият юритиб келмоқда.