Тақдирнинг ўйинини қарангки, ўша куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида ҳам худди шундай ЙТҲ содир бўлган.
Тақдирнинг ўйинини қарангки, ўша куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида ҳам худди шундай ЙТҲ содир бўлган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 март куни соат тахминан 03:30 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳри П.Махмуд кўчаси 16-уйда яшовчи Ю.К. ўзига тегишли Lada Largus автомашинасида Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўлида тўхтаб турган КАМАЗ русумли юк автомобили тиркамасининг орқа томонидан келиб урилган.
Оқибатда Lada Largus йўловчилари – Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғинида яшаган С.Б ва И.С, Қўнғирот тумани “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғинида яшаган О.А. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.