“Зайтун новдаси” амалиёти муваффақиятли давом эттирилади.
Туркиянинг “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиёти доирасида кеча, 12 март куни Суриянинг Африн вилояти маркази бўлган Африн шаҳрини қамал қилиш ҳаракати бошланди. Бу ҳақда Туркия Бош штаби хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, “Зайтун новдаси” амалиёти муваффақиятли давом эттирилмоқда ва амалиёт давомида террорчилар, уларнинг бошпаналари, қурол яроғ омборлари ва автомобиллари йуқ қилинмоқда.
Туркия Қуролли кучлари тинч аҳоли хавфсизлигига эътибор бериб, маҳаллий тузилмаларга зарар етказмаслик учун барча чораларни кўраётганини таъкидлаган.
Шу билан бирга, Туркия тинч аҳолининг бирламчи инсоний эҳтиёжларини таъминлашга катта эътибор бераётгани маълум қилган.
Ҳозирда террорчилардан тозаланган ҳудудлар хавфсизлиги таъминлангач аҳоли ўз уйларига қайтмоқда. Минтақага Туркия Қизил яримой жамияти ва Фалокат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмоқда.
Маълумотларга кўра, кеча, 12 март куни ўтказилган ҳарбий амалиётлар натижасида Африн шаҳри қамал қилинган.
“Африндаги амалиётлар бошланганидан бери 3393 нафар террорчи ўлдирилган. Туркия амалиётлар давомида тинч аҳоли зарар кўрмаслиги учун барча имкониятларини қўллашда давом этади. Эндиликда Туркия Қуролли кучлари террорчилар ҳудудига ердан ва ҳаводан зарбалар беришни режалаштирган”, дейилади хабарда.
Африн қамали бошланганидан кейин Туркия Қуролли кучлари ва Сурия Озодлик қўшинлари томонидан шаҳар аҳолисини хавфсиз эвакуация қилиш мақсадида йўлак ҳосил қилинган. Шунингдек, ушбу кучлар томонидан 12 март куни 12 қишлоқ террорчилардан озод қилинди.
Туркия Бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғнинг маълум қилишича, Сурия шимоли-ғарбида антитеррорчилик амалиётлари бошланганидан буён жами 212 та обьект тозаланган. Жумладан, 175 та қишлоқ ва 37 та стратегик тепаликлар. Назоратга олинган ҳудудларнинг умумий майдони 1102 квадрат километрни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия Суриянинг Африн вилоятида “Зуйтун новдаси” ҳарбий амалиётини бошлаганини хабар қилган эдик.

Суннатилла Абдуллаев