...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” ҳаракати Тошкент конференциясига қизиқиш билдирди


17:22, 13.03.2018 Жамият
 8 459

Бу ҳақда “Рейтерс” ахборот агентлиги АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис баёнотига таяниб хабар берди.

2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда бўлиб ўтади.
 
Мазкур тинчлик музокараларига “Толибон” ҳаракати қизиқиш билдирган. Бу ҳақда “Рейтерс” ахборот агентлиги АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис баёнотига таяниб хабар берди, дея ёзади “Халқ сўзи online”.
 
“Биз “Толибон” томонидан қизиқиш борлиги ҳақида билдик... Бизда келишни бошлаган ёки музокараларга қизиқиш билдирган айрим унча катта бўлмаган гуруҳлар ҳақида маълумот мавжуд”, — деди Мэттис Афғонистонга амалга оширган, лекин эълон қилинмаган ташрифи чоғида.


 
NBC телеканали хабарига кўра, Мудофаа вазирининг ушбу давлатга келиши хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда “Толибон” ҳаракатининг анжуманда иштирок этишига доир мурожаат келиб тушмагани айтилган эди.
 
Халқаро анжуманда Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Сулливан, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсий масалалари раҳбари Федерика Могерини, Афғонистон бўйича БМТнинг махсус вакили Тадамичи Ямамото, Россия, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этиши кутилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Толибон Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар