...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Tashkent City’га иккинчи марта ташриф буюрди


15:14, 01.06.2018 Жамият
 3 672

Президент 6 апрель куни ҳам Tashkent City’га ташриф буюрган эди,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида қурилаётган Tashkent City халқаро бизнес марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёев жорий йил 6 апрелда ҳам бу ерга ташриф буюриб, иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.
 
Бугунги кунда мазкур замонавий марказ қурилиши еттита лотда жадал олиб борилмоқда. Ҳозиргача 42 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилган, ер ости монолит қопламаларини мустаҳкамлаш якунланган.
 
Хорижий инвесторлар ҳам бу истиқболли лойиҳада иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бугунги кунда “Tashkent City” маъмурий кенгаши томонидан қарийб 10 сармоядор субъект билан ҳамкорлик тасдиқланган. Улар орасида Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея каби давлатларнинг йирик қурилиш компаниялари бор.
 
Давлат раҳбари мазкур бизнес маркази қурилишининг бориши билан танишди. Қурувчи ва муҳандислар, хорижлик мутахассислар билан суҳбатлашди. Меҳмонхона ва конгресс-холда халқаро тадбирларни ўтказиш учун барча шароитлар яратиш, залларни безатиш ва жиҳозлашда миллийлигимизга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Tashkent City 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар