...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Тожикистон Бош вазири билан учрашди


14:41, 01.06.2018 Олам
 1 790

Вазирлар Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг жорий йил кузда Ўзбекистонга амалга оширадиган ташрифини ҳам муҳокама қилдилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга бориши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Душанбе шаҳрида Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.
 
Томонлар икки мамлакат ўртасида иқтисодий, хавфсизлик, маданият, ижтимоий ва аграр соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
 
Асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойида Тожикистонга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувларнинг бажарилишига қаратилди.
 
Шунингдек, томонлар Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг жорий йил кузда Ўзбекистонга амалга оширадиган ташрифини ҳам муҳокама қилдилар. Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи барча соҳалардаги ўзбек-тожик муносабатлари ривожига янги туртки беришига ишонч билдирилди.
 
Томонлар бугун Душанбеда бўлиб ўтадиган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг кун тартиби ҳақида ҳам фикр алмашдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон Душанбе Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!