...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентликка номзод Наримон Умаров сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди


15:04, 02.11.2016 Жамият
 1 895

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод нутқ сўзлаб, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этаётган номзодларнинг сайловолди ташвиқотларига старт берилгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров кеча, 1 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Учрашувни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси раҳбари А.Ортиқов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Р.Ҳамроев йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод нутқ сўзлаб, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди. 

Дастурда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилганлигини кучайтириш, аҳоли турли ижтимоий қатламларининг турмуш сифати ва даражасини янада ошириш каби муҳим вазифалар белгиланган. Таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Аҳолининг барча қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари дастурнинг асосий йўналишларидандир.
 
Дастурда, шунингдек, ижтимоий соҳа, хусусан, таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида бир қатор вазифалар илгари сурилган. Жумладан, номзод сўнгги йилларда ёшларимиз орасида олий таълим олишга интилиш кучайиб бораётгани, биргина Термиз давлат университетига абитуриентлар сони белгиланган қабул квоталарига нисбатан 18-20 баробар ортиқни ташкил этаётганини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, дастурда олий таълим муассасаларига қабул қилишда истеъдодли ёшларни саралаб олиш сифатини ошириш ҳамда таълим-тарбия соҳасида узвийликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ғоялар илгари сурилган.
 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятининг ҳам бой тарихи тикланиб, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмаси замонавий қиёфа касб этди. Сўнгги беш йил давомида Термиз шаҳрида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, бир-биридан кўркам ва муҳташам турар жой бинолари, кўплаб савдо ва маиший хизмат иншоотлари қад ростлади, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалди.
 
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д.Тангиров, Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Н.Хидирова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Ў.Тошбоев, “Термиз-Бақтрия савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси Б.Бобомуродов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этадиган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.
 

Теглар:Наримон Умаров Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар