Кейинги ҳафта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга биринчи расмий ташрифини амалга оширади.
Мазкур ташриф давомида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида “Дўстлик оқшоми” деб номланган концерт уюштирилиши белгиланган. Бу ҳақда “news.tj” хабар бермоқда.
Концерт Душанбедаги “Кохи Борбад” санъат саройида Тожикистон ва Ўзбекистонлик таниқли хонанда ва созандалар иштирокида бўлиб ўтади.
Ушбу концертда Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров ва Озодбек Назарбековлар ўзининг ижод наъмуналари билан иштирок этадилар.
Тожикистонлик артистлардан Давлатманд Холов, Нигина Аманкулова, опера қўшиқчиси Рустам Дулоевлар иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қўшни мамлакатга қилган биринчи ташрифи давомида ҳам “Кохи Борбад” санъат саройида икки мамлакат хонандалари иштирокидаги катта коцерт дастури ташкиллаштирилган эди.