Финал беллашувлари ҳам бугун, 27 февраль куни ўтказилади.
Этиборли томони шундаки, юнон-рум кураши бўйича баҳсларда иштирок этаётган икки нафар ўзбекистонлик спортчи рақибларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Бунгача -59 кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Елмурат Тасмуродов ушбу қитъа биринчилигида -63кг вазн тоифасида жанглар ўтказмоқда.
Риодаги Олимпия ўйинлари совриндори мусобақадаги илк жангида ҳиндистонлик рақибини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ярим финалда эса жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланган қозоғистонлик Мейрамбек Айнагуловни 13:8 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Елмурат Тасмуродов жанг якунланишига 1,5 дақиқа қолганида спортчи 1:8 ҳисобида имкониятни бой бераётганди.
Муҳим паллада у вазиятни ўз томонига оғдира олди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг финалдаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади.
-130кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Мўминжон Абдуллаев эса дастлабки жангида мезбонлар вакили Рамоновдан 7:1 ҳисобида устун келди.
Ярим финалда эса қозоғистонлик Савенкони 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у олтин медаль учун эронлик Меҳдизодага қарши гиламга чиқади.
Финал беллашувлари ҳам бугун, 27 февраль куни ўтказилади.