Кеча Елмурат Тасмурадов -63кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учраганди.
Кеча, 27 февраль куни ўзбекистонлик спортчи Елмурат Тасмурадов -63кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Ундан ташқари -130кг вазн тоифасида гиламга чиққан полвони Мўминжон Абдуллаев ҳам финалгача етиб борди.
Афсуски, ҳал қилувчи жангда Абдуллаевга бироз омад етишмади ва у эронлик Алиакбар Меҳдизодага имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, Абдуллаев Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди.
Маълумот учун, Абдуллаев бунгача икки маротаба Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.