Мингиян Семенов ва Иван Куйлаковни мағлубиятга учратган Тасмуродов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Россиянинг Тюмень шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда Ўзбекистонлик Элмурод Тасмуродов кумуш медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Вазни 59 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувда қатнашган тажрибали спортчи финалга бўлган баҳсларда мезбонлар – Лондон Олимпиадаси совриндори Мингиян Семенов ва жаҳон чемпионати совриндори Иван Куйлаковни мағлубиятга учратди ва шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.