
Лекин ҳалигача Андижон вилоят ҳокимлигининг сайтидаги “Ҳокимлик раҳбарияти” бўлими янгиланмаган.
Давлат раҳбари ташриф чоғида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни турли таҳдидлардан асраш, бунинг учун ҳудудда истиқомат қилувчи ДЭО вакилларига имом-хатиблар маҳалла фуқаролар йиғини, “Нуроний”, “Камолот” ЁИҲ вакилларини бириктириш ва улар фаолиятини назоратга олиш, ДЭО аъзоларини соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш, ёшларни турли диний оқимлар таъсиридан асраш чораларини кўриш масаласи ҳам кўрилганди.
Вилоят ҳокимининг айнан ана шу жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Турсунов Шаҳзод вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда ишончли манбаларимиз сайтимизга хабар берди. Бўшаган ўринга янги раҳбар тайинланмаган.
Лекин ҳалигача Андижон вилоят ҳокимлигининг сайтидаги “Ҳокимлик раҳбарияти” бўлими янгиланмаган. Бунга вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати вакантлиги сабаб бўлса керак.
Аввал халқ талими бошқармаси ҳамда Андижон давлат тиббиёт институтига янги раҳбарлар тайинлангани маълум қилинганди.