...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда коллежларнинг бўш ётоқхоналаридан уй сифатида фойдаланилади


19:10, 26.09.2018 Жамият
 3 983

Айни вақтда вилоятда 16 та шундай бўш ётоқхона мавжуд.

“Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган ва боқувчисини йўқотган аёлларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вилоятдаги бўш турган 16 та ётоқхона биноси турар жойларга айлантирилади.
 
Мазкур уй-жойлар оғир шароитда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аёлларга берилади. 
 
Турар жойларга талабгорларни танлаш ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.
 
Шунингдек, бўш турган ётоқхоналарнинг ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва мактабгача таълим муассасаларига айлантирилган қисми тадбиркорларга белгиланган тартибда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига “ноль” харид қийматида сотилади ёки текин фойдаланиш шартномаси асосида берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Андижон вилояти Ётоқхона коллеж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар